Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Илк сайлов иштирокчилари билан учрашув


Мамлакатимизда олиб борилаётган сайловларга тайёргарлик кўриш жараёнида ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини ошириш, уларнинг сайлов жараёнларида фаоллигини ошириш, олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардор этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қарши туман адлия бўлими томонидан Мирмирон Сервис ва тадбиркорлик коллежининг 3-босқич ўқувчилари ўртасида “Мен сайловчиман” номли давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур тадбирда иштирок этган ўқувчилар жорий йилнинг декабрь ойида ўтказиладиган сайловда илк маротаба иштирок этаётганлиги сабабли уларга Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси қабул қилинганлиги, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда кодексга асосан фуқароларнинг сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи, сайлов принциплари ва аҳамияти, сайлаш жараёнларининг ўтказилиши тартиби, сайлов бюллетенини тўлдириш қоидалари батафсил тушунтириб берилди.

Тадбир давомида ўқувчиларнинг тадбирдан олган билимларини синаб кўриш мақсадида сайлов ҳуқуқлари юзасидан викторина ташкил этилди ва фаол иштирок этган ўқувчиларга туман адлия бўлими томонидан “Мақтов ёрлиғи” топширилди.