Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Фуқаролар билан ҳамнафас


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 5 октябрь куни вилоятдаги барча туман ва шаҳарларда навбатдаги сайёр қабуллар ташкил этилди. Сайёр қабуллар давомида фуқароларнинг барча мазмундаги мурожатларига тўлиқ ва қонуний жавоб бериш, ечимини топиш, қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда ҳуқуқий тушунтиришлар бериш ёки мурожаатни ҳал этиб, қаноатлантириш мақсадида малакали нотариуслар, адвокатлар, давлат хизматлари маркази ҳамда ФҲДЁ ходимлари ҳам жалб этилди.

Сайёр қабулларда иштирок этган фуқаролар асосан уй-жой, нотариал ҳаракатлар, кредит олиш, тадбиркорлик, нафақа тайинлаш тартиби ва бошқа мазмундаги саволлар билан мурожаат қилдилар.

Келиб тушган 300 га яқин мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди, 40 дан ортиқ мурожаат туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан иш юритувига олинди ва ҳал этиш юзасидан тегишли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Сайёр қабулларга ташриф буюрган фуқароларга уларнинг турмуши давомида кўп қўлланиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти билан бир қаторда, “Аdvice.uz” ҳуқуқий портали ташкил этилганлиги, ҳар қандай мазмундаги мурожаатлар юзасидан Адлия вазирлигининг малакали ходимлари томонидан қисқа вақтларда ҳуқуқий тушунтириш берилиши, шунингдек “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналига аъзо бўлиш орқали янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан мунтазам равишда танишиб бориш имконига эга бўлишлари тўғрисида таъкидланмоқда.