Янгиликлар
Халқ фаровонлиги йўлида
Мамлакат фаровонлиги, халқ тинчлиги ва оилавий барқарорлигини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қабул қилинган қўшма қарори ҳам катта аҳамият касб этди.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан қарор мазмун-моҳиятини тарғиб қилинмоқда, аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Қамаши туман адлия бўлими томонидан ҳам мақсадида тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Аҳолига тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартиби тушунтирилиб, ёшларга ҳам жойларда бу борада кенг тушунтиришлар олиб борилиши лозимлиги таъкидланди.
Бу каби олиб борилаётган ишлар келажакда оилалар мустаҳкамлиги, бардавомлигига олиб келиши ҳақида сўз юритилди.