Янгиликлар
“Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси бўйича тадбир
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида тадбирлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, Қамаши туман адлия бўлими томонидан туман давлат солиқ инспекциясида лойиҳа доирасида тадбир ташкил этилиб, тадбир давомида туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирок этди.
Тадбир давомида бугунги кунда мамлкатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш, хотин-қизлар тадбиркорлигини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек бу фаолият давомида солиқ соҳасидаги имтиёзлар тўғрисида, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.09.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5837-сонли ҳамда “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5817-сонли Фармонлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хусусида батафсил сўз юритилди.
Иштирокчиларга тадбиркорлик субъектларини ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига мажбурий жалб қилиш, уларга нисбатан маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш таҳдиди остида йиғилишлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш ҳолатларини аниқлаш борасида аноним сўров ўтказилди.
Тадбир сўнгида тадбиркорлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилиб, тадбиркорликка доир ва бошқа қабул қилинган қонун ҳужжатларини тушунтириш борасида тайёрланган кўргазмали буклет ва флаерлар тарқатилди.
Худди шундай тадбирлар Шаҳрисабз шаҳар ва Ғузор туман адлия бўлимлари томонидан ҳам ташкил этилиб, тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ташкил этилди. Уларнинг фаолиятидаги муаммо ва камчиликлар ўрганилиб, сўровномалар ўтказилди ҳамда фаолияти билан боғлиқ берилган саволларга жавоблар берилди.