Янгиликлар
Сайёр қабуллар давомида фуқароларнинг ҳак-ҳуқуқлари тикланмоқда
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг 5 октябрда навбатдаги сайёр қабуллар ўтказилди.
Ғузор туман адлия бўлими томонидан "Эскибоғ" МФЙда сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда вилоят адлия бошқармаси ва туман адлия бўлими маъсул ходимлари, Бош Вазир қабулхонаси Ғузор туман бўлими мудири, ФХДЁ бўлими мудираси, давлат нотариал идораси нотариуслари, туман давлат хизматлари маркази масъул ходимлари иштирок этишди.
Сайёр кабулда 15 нафар фукароларнинг мурожаатлари тингланиб, 13 нафар фуқароларнинг мурожаатларига жойида ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 2 нафар фуқаронинг мурожаатлари бўлими иш юритувига қабул қилинди.
Китоб туман адлия бўлими томонидан “Боғбон”, “Хожи” ва “Истиқбол” МФЙларда сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда вилоят адлия бошқармаси ва туман адлия бўлими маъсул ходимлари, Бош Вазир қабулхонаси Китоб туман бўлими мудири, давлат нотариал идораси нотариуслари иштирок этишди.
Сайёр қабул давомида 15та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 5 нафар фуқаронинг мурожаати бўлим иш юритувига олинди.
Ўтказилган сайёр қабулларда фукароларга Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қушимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қушимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.