Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Келажак авлод бизнинг қўлимизда


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ёшларнинг ҳуқуқий билимини ва савиясини ошириш мақсадида доимий равишда таълим муассасаларида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда.

Чироқчи туман адлия бўлими томонидан туман Баркамол авлод болалар марказида “Келажак авлод бизнинг қулимизда” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда адлия, Халқ таълими бўлимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этишди.

Ёшларга Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси президентининг “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, иштирокчиларга “ҳуқуқий ахборот” канали ва “advice.uz” ҳуқуқий ахборот порталининг аниқ, ишончли ҳуқуқий манбаларни қамраб олганлиги ва уларнинг қулайлик аҳамиятлари ҳусусида батафсил маълумот берилди.