Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Мурожаатлар ечими таъминланмоқда


   Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқароларнинг турли ҳил ҳуқуқий ёчимини топа олмаётган мурожаатлари доимий ўрганиб чиқилмоқда ҳамда ушбу йўналишда амалий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
     Жумладан, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Қарши шаҳар, “Араловул” МФЙ, Саратон кўчаси 34-уйда яшовчи фуқаро Р.Собировнинг ўзбошимчалик билан қурилган турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш қарори  5 ойдан буён қабул қилинмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
     Тўпланган ҳужжатлар таҳлилига кўра, Қарши шаҳар “Араловул” МФЙ, Саратон кўчаси 34-уйда жойлашган ўзбошимчалик билан қурилган турар жой ва ер участкасига нисбатан Қарши шаҳар ҳокимининг 2019 йил
11 сентябрдаги Х-3699/9-сонли қарорга асосан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи таъминланди.