Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Нотариуслар халқ хизматида


Қашқадарё вилоятида нотариуслар томонидан бугунги кун талабидан келиб чиқиб, мурожаатларни жойида ўрганиш ва ҳал этиш, фуқароларга жойида ҳуқуқий кўмак бериш бўйича амалий ишлар доимий равишда амалга ошириб келинмоқда.

Ғузор туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси И.Ҳамраев томонидан Ғузор туман Нонвойчилар кўчасида яшовчи фуқаролар Саидов Толиб ва Ходжиқулова Саломатларнинг, Ғузор туман Мартепа қишлоғида яшовчи фуқаро Эшмуратов Қоржовнинг, Қарши шаҳар 6-сон давлат нотариал идораси нотариуси З.Аллаярова томонидан Қарши шаҳар Нефтянник кўчаси 40-уй 40-хонада яшовчи фуқаро Канаева Таиссанинг, Яккабоғ туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Д.Тўраева томонидан Яккабоғ туман Шаманқирғиз қишлоғида яшовчи Тиловқобилова Ҳалиманинг ҳамда Яккабоғ туман Қўтонбой қишлоғида яшовчи фуқаро Маматова Шарофатнинг, Қарши шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси И.Якубов томонидан Қарши шаҳар Насаф кўчаси 248-уйда яшовчи фуқаро Аминова Кароматнинг иштирокидаги нотариал ҳаракатлар сайёр тарзда амалга оширилди.

Косон туман 2 сон давлат нотариал идораси нотариуси Н.Розиқов томонидан Косон туман Қорабайир қишлоғида яшовчи фуқаро Норов Муроднинг, Муборак туман давлат нотариал идораси нотариуси Г.Оқмаматова томонидан Муборак туман Қарлиқ қишлоғида яшовчи фуқаро Отамуродов Гулмуроднинг, Шаҳрисабз туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси М.Паттаева томонидан Шаҳрисабз тумани Темирчи қишлоғида яшовчи фуқаро Пардаева Аширнинг аризаларига кўра нотариал ҳаракатлар фуқаролар яшаш жойларида расмийлаштирилди.