Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Болаларга илк ҳуқуқий тушунчалар берилди


Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларга болаликдан ҳуқуқий қарашларини, давлат олдидаги фарзандлик бурчи, масъулияти, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги илк тушунчаларини шакллантириб бориш бугунги кундаги асосий вазифамиздан бири ҳисобланади.

Қарши туман адлия бўлими томонидан 7-сонли мактабгача таълим муассасасида “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришни тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ижроси юзасидан тадбир ташкил этилиб, муассаса тарбияланувчиларига уларнинг ҳуқуқлари содда қилиб мисоллар ва кўргазмали  қуроллар асосида тушунтириб берилди.

Болаларни қизиқтириш мақсадида тадбир мусобақа тарзида давом эттирилиб, уларга қизиқарли саволлар берилди.

Мамлакатимизда кенг нишонланадиган 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Тинчлик яхши-уруш ёмон” мавзусида болалар билан суҳбат қурилди. Уларга тинчликнинг қадрига етиш, бугунги фаровон кунлар учун боболаримиз томонидан қилинган ишлар тушунтириб берилди.

Тадбирда фаол иштирок этган болаларга туман адлия бўлими томонидан китоблар совға қилинди.