Янгиликлар
Тадбиркорлик фаолиятининг қонуний асослари
Мамлакатимизда бош Қомусимиз асосида барча соҳа сингари тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳам ишончли ҳуқуқий кафолатлар тизимини таъминловчи қонунчилик базаси тўла шакллантирилиб, бугунги кунда ишлаб чиқилган янги қонун нормалари қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорлик субъектларига бир қатор қўшимча имтиёз ва преференцияларни тақдим этиш бўйича амалга оширилган аниқ мақсадли чора-тадбирлар ишбилармонлик муҳитида ижобий ўзгаришларни таъминлади.
Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ҳамкорлигидаЯккабоғ туманида “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг самарали ривожланишини таъминлашнинг қонуний асослари” мавзусида семинар ўтказилди.
Унда ҳуқуқни муҳофаза қиувчи, назорат қилувчи, давлат бошқарув органлари ходимлари, хизмат кўрсатувчи идоралар вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Анжуманда таъкидланганидек, Республикада тадбиркорлик субъектларининг фаолллигини ошириш, фуқаролар турмуш тарзини кескин яхшилаш учун тадбиркорлик субъектларининг фаолиятининг самарали ривожланишини таъминлашга тўсқинлик қилаётган коррупция, бюрократик ва бошқа қонунга хилоф харакатларни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, вилоятдаги ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Вилоят прокуратураси ҳамда адлия бошқармаси томонидан тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан доимий назорат олиб бориляпти.
Жумладан, вилоят адлия бошқармасига 2013 йилнинг ўтган даврида тадбиркорлик суъектларидан келиб тушган 135 та ариза ва шикоятлар кўриб чиқилиб қонуний ҳал этилган.
Шунингдек, бу даврда адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га тадбиркорлардан 32 та турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушган бўлиб ушбу мурожаатлар юзасидан белгиланган тартибда ўрганиш ўтказилиб 19 та мурожаатлар қаноатлантирилди ва 9 та мурожаатга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан судларга 69 млн. сўмлик 26 та даъво аризалари киритилган бўлиб, ушбу уларининг 19 таси назорат қилувчи орган мансабдор шахсларининг ноқонуний қарор қабул қилинганлиги натижасида тадбиркорлик субъектларига етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш ҳақидаги даъво аризаларидир.
Тадбирда сўзга чиққанлар тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг самарали ривожланишини таъминлашга тўсқинлик қилаётган коррупция, бюрократик ва бошқа қонунга хилоф ҳаракатларни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш юзасидан тарғибот ишларини янада кучайтириш лозимлигини таъкидлаб, Республикада тадбиркорлик соҳасига оид қонунчиликка киритилаётган янгиликлар мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш борасида белгиланган меъёрларни тўлақонли таъминлаш, тадбиркорларимиз учун янги имконият ҳамда шарт-шароитларни яратиб, ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этишга, маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш орқали халқимизнинг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилишини айтиб ўтдилар.
Семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.