Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Жиноятчиликнинг олдини олиш


Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон килингандан бошлаб, вояга етмаганлар жиноятчилигининг криминалогик ҳолати салбий давом этишининг олдини олиш, мамлакатимизда умумий жиноятчиликнинг ўсиш хавфи пайдо бўлишига олиб келмаслиги борасида вояга етмаган шахслар жиноятчилигининг олдини олиш борасида муҳим ислоҳотлар амалга оширилмокда.

Вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини олиш учун нафақат давлат органлари балки нодавлат ташкилотлар, уюшмалар, ассоциациялар, жамоат бирлашмалар, олий ва ўрта махсус таълим, халқ таълими, соғлиқни сақлаш идоралари, «Маҳалла» жамғармаси ҳамда «Камолот» ЁИҲ худудий бўлимлари ўзаро ҳамкорлигида вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ёшларга ижтимоий кўмак беришнинг турли усулларини қўллаш бўйича профилактик ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, мамлакатимизда вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат ташкилотларининг ролини ошириш муҳим аҳамиятга эга.

Шу муносабат билан Қарши шаҳар педагогика коллежида вилоят Адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси, вилоят Юқумли касалликлар шифохонаси, Саломатлик маркази, “Камолот” ЁИҲ, Халқ таълими бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини олиш муаммолари ва вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга доир қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти юзасидан тадбир булиб ўтди.

Сўзга чиққанлар бу борада юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қабул қилинган қонунлар нақадар долзарб масала эканлигидан далолат беришини қайд этдилар.

Тадбирда вилоят Адлия бошқармаси ходимлари томонидан ёшларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, уларнинг замонавий билим ва касбга эга бўлишлари минталитетимизга ёд бўлган зарарли таъсир ва оқимларга нисбатан огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашлари жамиятимиз ҳаётида муносиб ўрин эгаллаши ҳақида фикр юритилди ва ўқувчи-ёшларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, бу борада уларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.