Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Оила-муқаддас даргоҳ


Қарши шаҳрида вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан “Соғлом оила-жамият таянчи” мазусида маьнавий-маьрифий тадбир булиб ўтди. Мазкур тадбирда туман, шаҳар ФҲДЁ бўлимлари мудиралари, хотин-қизлар қўмитаси мутахасислари иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққанлар ёшлар онгида, оиланинг муқаддаслиги, ёшларни ҳаётга тайёрлашда нималарга эьтибор бериш кераклиги, қизларни соғлом турмуш тарзи асосида оилага тайёрлашнинг самарали йўллари хақида тушунтириш бериб ўтдилар.Шундан сўнг шаҳар Никоҳ уйи директори сўзга чиқиб, оилаларда юзага келадиган салбий оқибатлар, никоҳнинг муқаддаслигини ҳар бир ёш чуқур англаши, маҳалладаги намунали оилалар хақида тўхталиб ўтдилар.2.jpg

Тадбир сўнгида коллеж талабалари икки гуруҳга бўлиниб, мавзу юзасидан ўзаро учта шарт бўйича беллашдилар. Беллашув якуни бўйича Ҳакамлар ҳайати томонидан ғолиблар иниқланиб, ғолиблар ва фаол ўқувчи ёшлар совғалар билан тақдирландилар.

Шунингдек, тадбирда коллеж томонидан мавзуга оид китоб кўргазмаси ташкил этилди. Тадбир жуда қизиқарли тааьссуротларга бой тарзда ўтди

15-май – “Халқаро оила куни” муносабати билан Китоб туманидаги Фуқаролик холати далолатномаларини ёзиш бўлимида жорий йилнинг 14 май куни туман хотин-қизлар қўмитаси, ФҲДЁ бўлими, халқ таьлими бўлими, маданият ва спорт хамда “Камолот”ЁИҲ туман кенгаши билан ҳамкорликда “Саодатли умр сохибу саҳобалари деб номланган байрам тадбири ташкил қилинди.

Мазкур байрам тадбирига тумандаги бир нечта ёш намунали оилалар ҳам иштирок этдилар.Тадбирда иштирок этган ёшлар оила соҳибу-соҳибаларига ўзларини қизиқтирган саволлар берилиб уларга атрофлича жавоб олдилар. Жумладан, улар ёшларга ўзлари босиб ўтган ибратли ҳаёт йўллари, фарзанд тарбияси, оилада қайнона келин муносабатлари хақида сўзлаб бердилар.1.jpg

Байрам тадбири якунида ташкилочилар томонидан ёш намунали оилаларга эсдалик совғалари топширилди.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан Оила кунига бағишлаб “Энг яхши инспектор” кўрик танлови ҳам ўтказилди.

Ушбу кўрик танловда вилоятдаги барча туман, шаҳар ФҲДЁ бўлимлари инспекторлари ўзаро беллашдилар.

Беллашув қатнашчилари тўртта шарт асосида куч синашдилар. Мазкур беллашув якуни бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан Китоб тумани ФҲДЁ бўлими инспектори Саодат Жабборова ғолиб деб топилиб, олий ўрин берилди. Шунингдек тадбир қатнашчиларига турли наминациялар бўйича ҳам эсдалик совғалар топширилди.