Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Давлат рамзларига ҳурмат


Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан Қарши Банк коллежида “Давлат рамзларига ҳурмат” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. 1.jpg

Таъкидландики, давлат рамзлари халқимиз тарихи, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган ёрқин тимсоллардир. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, азалий орзу-истакларимиз, эзгу интилишларимиз давлатимиз рамзларида ўзининг ёрқин ифодасини топди.

Зеро Юртобишимиз И.Каримов “Миллий тимсоллар ва рамзларнинг ҳар бири ана шу буюк ғояга, миллий ғуруримизни юксалтиришга хизмат қилади. Уларни ҳар бири – катта бир дарслик, кучли тарбия воситасидир” деб таъкидлаб ўтганлар.

Тадбирда 1992 йил 2 июлда “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилиб, Ўзбекистон Республикасининг давлат гербида халқимиз тарихи, орзу-истакларимиз, қадриятларимиз, турмуш тарзимиз, шу билан бирга, жаннатмонанд юртимизнинг гузал табиати ўз ифодасини топганлиги ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

1.jpgБундан ташқари, 1991 йил 18 ноябрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилиб, байроғимиздаги ҳар бир ранг, белги ўзига хос маъно-мазмунига эга эканлиги, ундаги мовий ранг мусаффо осмон ва обиҳаётни англатиши, яхшилик, донишмандлик, ҳалоллик, шон-шуҳрат, садоқат, юртимизда ҳукум сураётган тинчлик-осойишталик ва хотиржамликни билдириб туриши ҳақида ҳамда Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси чексиз фахру ифтихоримиз тимсоли эканлиги ҳақида ҳам батафсил маълумот берди.

Коллеж ўқувчилари томонидан берилган саволларга Адлия бошқармаси масъул ходими батафсил жавоблар берди.