Янгиликлар
ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “бир дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари негизида “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларини ташкил этиш ва улар томонидан 2016 йил 1 январдан бошлаб 16 турдаги давлат хизматларини кўрсатиш белгиланган эди.
Қашқадарё вилояти миёсида 14 та туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошчилигида ташкил этилган комиссия томонидан марказлар директори ва мутахассислигига туман ва шаҳар ҳокимликларидан тавсия этилган молия, иқтисод, ҳуқуқшунослик, архитектура ва қурилиш соҳалари, шунингдек бошқа соҳалар бўйича етук малакали номзодлар билан суҳбатлар ўтказилиб, муносиб деб топилган номзодлар марказ директори ва мутахассислигига тавсия этилди.
Хусусан, жорий йилнинг 29 феврал ҳолатига вилоят миқёсида марказлар томонидан жами бўлиб, 831 та давлат хизматлари кўрсатилди. Тадбиркорлик субъектларини газ, электр ва телекоммуникация тармоғига тугалланган ҳолда улаш, шунингдек турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказиш шулар жумласидандир.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг масъул ходимлари ва вилоят Ахборот технологиялари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш бошқармаси ҳодимлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг февраль ойида Қарши шаҳар, Шаҳрисабз, Китоб ва Касби туманлари ҳокимликлари хузурида “Ягона дарча” марказларида марказ ходимлари ҳамда марказ томонидан тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда масъул бўлган идоралар вакиллари иштирокида ўқув амалий семинарлар ўтказилди.
Унда марказлар томонидан тадбиркорлик субъектларига сифатли давлат хизматлари кўрсатиш, шунингдек давлат хизматлари кўрсатишда идоралараро ҳамкорлик тизимини таъминловчи “Е-ijro” тизими орқали ҳужжатларнинг электрон кўринишда алмашинувини тўла таъминлаш бўйича маърузалар қилинди.
Ўтказилган ўқув машғулотда марказ ходимлари томонидан берилган саволларга адлия бошқармаси ходимлари томонидан батафсил маълумот берилди.