Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Юридик хизмат фаолиятини такомиллаштириш


Қашқадарё вилояти адлия бошқармасида Давлат органларида юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари-мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари”мавзусида ўқув семинари ўтказилди. 1.jpg

Ўқув семинарда ҳудуддаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳуқуқшунослари иштирок этди.

Таъкидланганидек, қонунлар ижроси, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан тайёрланадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати билан бевосита боғлиқ. Бунда ҳудудлардаги давлат органлари юридик хизмати зиммасига катта масъулият юкланади.

Шу боис ҳам кейинги йилларда юридик хизмат сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу йўналишдаги норматив-ҳуқуқий база тўлиқ янгиланиб, юридик хизмат мақомини белгилашга қаратилган Ҳукумат қарорлари қабул қилинди.

Жумладан, юридик хизмат фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги қарорига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органларидаги юристларнинг штат бирликларини қисқартириш ёхуд бошқа таркибий бўлинмаларга қайта тақсимлашга йўл қўйилмаслиги, юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахслар белгиланган тартибда Адлия органларида стажировкадан ўташлари белгиланди.

Шунингдек, Адлия органларининг корхоналарда ҳуқуқий ишларни мувофиқлаштириш, уларни яхшилашга доир методик тавсиялар ишлаб чиқиш, ҳар чоракда корхона ва ташкилотлардан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун келиб тушган норматив ҳужжатлар лойиҳаларини таҳлил қилиш, умумлаштириш ҳамда бу йўналишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан услубий ёрдам кўрсатиш йўналишидаги фаолиятини янада кучайтириш, сифатини ошириш масалалари ўз аксини топди.

1.jpgШундай бўлсада, амалиётда юридик хизмат соҳасида бир қатор муаммолар мавжуд. Мисол учун, айрим ҳудудий давлат бошқарув органларида юридик хизмат учун штат бирликлари мавжуд эмас. Шу сабабли, уларда хўжалик шартномалари асосида адвокатлар хизматидан фойдаланиб келинмоқда. Кўпгина ҳолларда, юридик хизмат ходимларига ўзларининг функционал вазифаларига кирмайдиган бошқа вазифалар юклатилмоқда. Айрим, ташкилотларда юридик хизмат ходимлари иш фаолиятида зарур шарт-шароитлар таъминланмаган.

Семинарда юқоридаги муамолар ҳамда уларнинг келгусидаги ечими ҳақида атрофлича фикр алмашиниб, иштирочиларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Қизғин суҳбат тарзида ўтган семинар якунида билдирилган таклифлар умумлаштирилиб, келгусида Давлат органларида юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлари белгилаб олинди.