Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Тиббий маданиятни шакллантириш


Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, Адлия, Соғлиқни сақлаш, бошқармалари, вилоят “Камолот” ЁИҲ, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилояти вакиллиги ҳамкорлигида “Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш тизимида 2016-2017 йилларда гемоконтакт инфекцияларнинг олдини олиш тадбирларини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар” режаси ижросини таъминлаш мақсадида никоҳланувчи шахслар орасида ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олишга бағишланган семинар ўтказилди. 1.jpg

Маълумки, бугунги кунга келиб халқаро миқёсда ОИВ касаллиги тарқалишига қарши кураш масаласига ёндашувлар кескин ўзгарди. Чунки эпидемия тарқалиши ошиб бормоқда. 2015 йилга келиб 33 млн. одам ОИВ касаллиги билан касалланган бўлса, ушбу касаллик натижасида ҳозиргача 30 млн. дан ортиқ киши вафот этган. Касалликнинг юқорида қайд этилган жиҳатларини эътиборга олинган ҳолда мамлакатимизда ушбу касаллик тарқалишининг олдини олиш масаласи доимо давлат назорати остида бўлиб, бу борада жиддий, аниқ чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.

Таъкидланганидек, соғлом фарзандни тарбиялашда аҳоли, айниқса, ота-оналарнинг тиббий маданияти муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли дастурни шакллантиришда тиббий маданиятни оширишга қаратилган кенг кўламли тушунтириш ишларига алоҳида ўрин бериш айни муддао бўлади.

Мамлакатимизда бўлғуси келин-куёвларни никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби жорий этилган бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад соғлом оила қуриш, соғлом болани дунёга келтириш билан боғлиқ. Лекин афсуски, инсоннинг ҳаёти туғилажак фарзанднинг тақдирига бевосита дахлдор бу масалага баъзан масъулиятсизлик билан қараш, соҳта ва юзаки хулосалар олиш каби ҳолатлар учраб туриши барчамизни ташвишга солмоқда.

Республикамизда мазкур касалликнинг олдини олиш борасида мунтазам равишда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги Қарори билан тасдиқланган “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Низомга асосан никоҳланувчиларни тиббий текшируви, шу жумладан ОИВ инфекциясига текшириш ташкил этилган бўлсада, никоҳланувчи ёшларни шаърий никоҳ асосида турмуш қуриши ва тўйдан кейин тиббий кўрикдан ўтиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳолат эса ОИВ инфекциясини юқтириш сабаб бўлаётганлиги ҳақида сўз юритилди.

Семинарда ҳамкор ташкилотлар томонидан амалиётда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича фикр мулоҳазалар юритилди.