Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Сиз қонунни биласизми?


1.jpgЎзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Сиз қонунни биласизми” кўрик танловининг саралаш босқичи Қарши шаҳар Тиббиёт коллежида ўтказилди.

Танловда Адлия бошқармаси, ФЖШМҚМИ Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши масъул ходимлари ҳамда коллеж маъмурияти ва талаба-ёшлар иштрок этди.

Танловда 1 ва 2 курс “Қонун” ва “Қонун устуворлиги” гуруҳлари 5 та шарт бўйича беллашди.

Танловда мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий-ижтимоий ўзгаришлар, Президентимиз томонидан ёш авлодга қаратилган юксак эътибор ҳақида талабалар томонидан сўз юритилди.

1.jpgШунингдек “Бола ҳуқуқлари кафолатлари”, “Вояга етмаганларнинг жиноий жавобгарликлари”, “Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш”, “Таълим олиш ҳуқуқининг давлатимиз томонидан кафолатланиши”, “Ўсмир. Қонун. Оила”, “Гиёҳвандлик ҳалокатли иллат”, “Спид ва ёшлар”, “ОИВнинг ҳалокатли оқибатлари” мавзуларини мужассамлаштирган ҳолда саҳна куринишлар намойиши бўлиб ўтди.

Танловда 2 курс “Қонун устуворлиги” гуруҳи биринчи ўринни эгаллади ҳамда иштирок этган талабаларга диплом, фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.