Янгиликлар
ҲАМКАСБЛАРГА ЭҲТИРОМ
Қашқадарё вилоят Адлия бошқармасида пенсия ёшига етган ҳамда бошқа лавозимга тайинлаган ходимларнинг кузатув маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда бошқарма аппарат ходимлари ва унинг тизимидаги давлат нотариал идораси ва ФҲДЁ органи ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда Миришкор туман давлат нотариал идораси нотариуси Х.Нусратов ва Қарши туман давлат нотариал идораси котибаси М.Авазовалар пенсия ёшига етганлиги сабабли бошқарма бошлиғи ҳамда бошқарманинг масъул ходимлари томонидан уларнинг кўп йиллик иш фаолияти давомида орттирган обру-эътиборлари, ҳурматлари келажак авлодга устоз шогирд анъаналари йўлида шогирдларга берган таълим-тарбиялари учун миннатдорчилик билдирилди, самимий ва илиқ тилаклар айтилиб, иш фаолиятида эришган ютуқлари учун “Фахрий ёрлиқ”лар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек, ходимларнинг шогирдлари, давлат нотариал идораси нотариуслари, ФҲДЁ бўлими мудиралари томонидан туман аҳолиси учун қарийб 35 йил давомида малакали юридик хизмат кўрсатиб келаётганликлари шу билан бирга туман аҳолисининг ҳурмат ва эътиборда эканлигини таъкидлаб ўтишди.