Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

ҲАЙЪАТ МАЖЛИСИ


1.jpgҚашқадарё вилоят адлия бошқармасида 2015 йилда вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари ҳамда ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлди.

Унда бошқарма аппарат ва унинг тизимидаги давлат нотариал идораси ҳамда ФҲДЁ бўлимлари ҳодимлари иштирок этди.

Йиғилишда бошқарма бошлиғи ўринбосарининг ахбороти тингланди ҳамда бошқарма бошлиғи томонидан 2015 йил давомида амалга оширилган ишлар эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 139 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Ҳисобот даврида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 1 694 та мурожаатнинг 1 231 таси тегишли тартибда кўриб чиқилди.

Шунингдек, бошқарманинг “ишонч телефони”га келиб тушган 126 та мурожаатнинг 125 таси тегишли тартибда кўриб чиқилиб, шундан 92 таси яъни 73,6 фоизи қаноатлантирилишига эришилди.

1.jpgЎтказилган ўрганишлар натижасида 41841 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф қилиш юзасидан 814 та тақдимнома, 127 та маъмурий ва 2 та жиноий жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар ҳамда 1813 та огоҳномалар киритилди.

Ушбу таъсир чоралари натижасида 699 нафар шахс интизомий (шундан 32 нафар эгаллаб турган вазифасидан озод қилинган), 112 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, шунингдек, киритилган тақдимномаларга асосан 14 млрд. 73 млн. сўмдан ортиқ пўл маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва назорат қилувчи органларнинг 131 та ноқонуний ҳужжатлари бекор қилинган.

Йиғилишда мухокама этилган масалалар борасида Ҳайъат қарори қабул қилинди.