Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Жамият тараққиётининг муҳим бўғини


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фахрийлар кенгаши томонидан Ўзбекисон Республикаси Олий мажлиси ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб қувватлаш жамоат фонди ҳисобига молиялаштирилган “Мустаҳкам оила – жамият тараққиётининг муҳим бўғини” номли лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.1.jpg

Лойиҳанинг асосий мақсади ажралишларнинг олдини олиш, оиланинг мустаҳкамлигини таъминлаш, мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи оилалар, хусусан кам таъминланган оилалар иштирокида ҳуқуқий-тарғибот тадбирларини амалга ошириш ва уларга тегишли мутахассислар иштирокида давлат томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан кенг фойдаланиш, жумладан кредитлар ажратишни, оилавий тадбиркорликни шакллантириш ва ривожлантириш борасидаги тушунтириш ишларини амалга ошириш ва лойиҳа маблағлари ҳисобига харид қилинган совғаларни топширишдан иборат.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун ишлаб чиқилган чора-тадбирдар режасига мувофиқ Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Педогогика-иқтисодиёт ва Шаҳрисабз Педагогика коллежида “Мустаҳкам оила – жамият тараққиётининг муҳим бўғини” мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, адлия бошқармаси фахрийлари ва масъул ходимлари, маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислари, маслаҳатчилари ҳамда кам таъминланган оилалар, иқтидорли талабалар, банкдан кредит олмоқчи бўлган ёш тадбиркорлар, намунали оилалар шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда лойиҳанинг мақсад ва вазифалари, мустақиллик йилларида ёшларимизга берилаётган имкониятлар, мамлакатимизда олиб борилаётган янгиликлар ва ютуқлар хусусида атрофлича сўз юритилди. Шунингдек фахрийлар ўз фаолиятларидаги тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Тадбир савол-жавоб ва эркин суҳбат тарзида ўтказилди. Тадбир сўнгида фахрийлар ва иқтидорли талабаларга, намунали ва кам таъминланган оила вакилларига Адлия вазирлиги Фахрийлар кенгаши ва адлия бошқармасининг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари топширилди.