Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Огоҳлик давр талаби


Қашқадарё вилоят Адлия бошқармасида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан “Огоҳлик давр талаби” мавзусида семинар ўтказилди. Семинардабошқарма аппарати ва унинг тизимидаги ходимлар иштирок этишди. 1.jpg

Семинарда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг масъул ходимларининг дунё мамлакатларида бўлаётган хунрезликлар ҳамда XXI асрда жамиятга жиддий хавф туғдирадиган, унинг ривожланишига тўсиқ бўладиган мудҳиш жиноятлар ҳақида яъни одам савдоси, жаҳон ҳамжамиятини бирдек ташвишга солиб келаётган трансмиллий жиноят ҳақида сўз юритилди.

Ҳозирда кунда диний экстремистлар ислом дини ниқоби остида диний-сиёсий норасмий партия ёки диний-сиёсий ҳаракатлар номи билан жиноятлар содир этиб, жамиятга таҳдид солиб келаётганлиги, бугунги кунда ислом динини пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва буҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодларга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси олиб борилаётганлиги қайд этилди. Шунингдек ҳозирги кунда дунёнинг турли минтақа ва ҳудудларида авж олаётган қарама-қаршилик, жумладан, 1.jpgЯқин Шарқда, Ироқ ва Сурия мамлакатларида бўлаётган қонли тўқнашувлар, мусулмон дунёсидаги турли мазҳаб ва оқимлар ўртасида кучайиб бораётган ўзаро низо ва зиддиятлар, бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлаётгани барчамизни ташвиш ва хавотирга солаётганлиги ҳақида яна бир бор огоҳ бўлиб ўз уйимиз, маҳалламиз бундай хунрезликлардан ҳар биримиз асрашимиз лозимлиги ҳақида сўз юритилди.

Бундан ташқари, Ички ишлар ходимлари томонидан “Осойишта сархат барчамизники” видиофильм намойиш этилди.