Янгиликлар
Кўнгли обод кексалар
Азал-азалдан кексаларимиз қариси бор уйнинг париси бор дейдилар, Бу мақолнинг қанчалар ҳаётий эканини яққол ҳис қилаяпмиз. Нуроний отахон ва онахонлар билан хонадонларимиз файзлидир.
Юртбошимиз томонидан 2015 йилнинг “Кексаларни эъзозлаш йили” деб номланиши барчани бирдек қувонтирди. Кексаларга янада эътибор кучайтирилди. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш шу билан бирга, ёши улуғларга нисбатан меҳр-муҳаббатли бўлиш, айниқса, уруш ва фронт ортида хизмат қилган меҳнат фахрийлари ҳаётини янада яхшилаш каби эзгу мақсадлар олдимизга қўйилди.
Ғузор туман ФҲДЁ бўлими ва 1-сон давлат нотариал идораси ходимлари туманда яшовчи 101 ёшли Ханифа момо Йўлдошеванинг, 90 ёшли отахон Насибали Авазов ҳамда меҳнат фахрийси Розия опа Ортиқоваларни ҳолидан хабар олшди.
Шунингдек, меҳнат фахрийси, кўп йиллар мабойнида Ғузор туман ФҲДЁ бўлимида мудираси вазифасида фаолият юритган Розия опа Ортиқова хонадонига ҳам ташриф буюрилди. Розия опа ҳозирги кунда нафақада бўлишларига карамасдан, маҳалланинг барча жамоатчилик ишларида ёшларга бош-қош бўлиб келмоқда.
Бундан ташқари, Ғузор тумани Гулшан фуқаролар йиғинида яшовчи 90 ёшли отахон, фахрий устоз Насибали Авазов ҳам эътибордан четда қолмади. Отахон турмуш ўртоғи Махар ая Сафарова билан 8 фарзандни улғайтириб, ҳозирда невара-чеваралари ардоғида умрогузаронлик қилишмоқда.
Мухтасар қилиб айтганда, бой тарихимизнинг ўчмас саҳифаларини, аждодларимизнинг буюк меросини, қадрият ва урф одатларимизни ёш авлодга етказишда ўзининг билим ва тажрибаси билан фидоийлик қилаётган кекса авлод вакилларига ҳурмат ва эътиром кўрсатиш ва албатта кўнгли нозик кексаларимининг дуосини олиш ҳаммамизга насиб этсин!