Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Қўшақариб-қадр топинглар!


1.jpgҚашқадарё вилоят Адлия бошқармаси тизимидаги Қамаши туман ФҲДЁ бўлими ва давлат нотариал идораси томонидан тумандаги Қизилтепа иқтисодиёт коллежида “Қўшақариб-қадр топинглар” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қашқадарё вилоят бўлими, туман хотин-қизлар қўмитаси, маънавият тарғибот бўлими, ҚФЙ аҳолиси, маҳалланинг 5 нафар ибратли кекса отахон ва онахонлари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Семинарда туман кекса отахон ва онахонларнинг ўзларининг ҳаётий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш ва фарзанд тарбиясида ота-оналарнинг ўрни ҳамда соғлом оилани шакллантириш, ёшларнинг турли соҳалардаги иқтидори ва қобилиятларини руёбга чиқаришда яратилган имкониятлари борасида батафсил сўз юритдилар.

1.jpgШунингдек, Қамаши туман ФҲДЁ бўлими мудираси томонидан оила қонунчилигидаги ҳуқуқий ҳолатлар, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, тиббий кўрикнинг аҳамияти, эрта никоҳни олдини олиш ва тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш борасида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Семинарда ФҲДЁ бўлими, ДНИ ҳамда туман хотин-қизлар қўмитаси ходимлари томонидан амалиётда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича фикр мулоҳазалар юритилди ҳамда иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарилди.