Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

“Lex.uz” тизимининг янги имкониятлари


Аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини оширишда ҳуқуқий ахборотлардан эркин фойдаланишни ташкил этиш фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири саналади.1.jpg

Шу мақсадда, Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – “Lex.uz” тизимининг янги имкониятлари ҳамда унинг қулайликлари, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги ҳамда қонун ҳужжатларининг туркумлаштириш фаолияти: амалиёт ва муаммолар” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

Тадбир вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда давлат бошқаруви органлари ҳуқуқшунослари ва бошқа масъул ходимлари, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат муассасалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилди.

Қайд этилганидек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари ва “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқарув органлари ҳуқуқшунослари, масъул ходимлари ва бевосита норма ижодкорлиги фаолияти билан шуғулланувчи бошқа вакиллари ҳамда кенг жамоатчиликка етказиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида норма ижодкорлиги фаолиятида тадбиркорлик субъектлари учун вужудга келувчи айрим муаммолар ечимини топиш, норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, қабул қилиш шунингдек уларни расмий нашрларда чоп этиш ва 
расмий веб-сайтларда жойлаштирилиши масалалари бўйича юзага келаётган амалиёт ва муаммолар, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини яратиш ва сақлашни ташкил қилиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ундан очиқ фойдаланиш имконятини таъминлаш адлия вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Таъкидланганидек, қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – “Lex.uz” тизимида ўзбек ва рус тилларида 1990 йилдан ҳозирги кунга қадар қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, кодекслари, фармонлар, қарорлар, фармойишлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлари, Конституциявий суд, Олий суд ва Олий хўжалик суди қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда техник тусдаги бошқа ҳужжатлар мавжуд.

Ҳозирги кунда LexUz тизимида қарийб 30 мингга яқин ҳужжатлар жойлаштирилган бўлиб, ҳар куни унга 7 мингдан зиёд фойдаланувчи ташриф буюрмоқда.

1.jpgВазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан кенг фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларидан кенг фойдаланишини таъминлаш, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳуқуқий ахборотларни аҳолига етказиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида, 2010 йил 1 январдан бошлаб барчанинг Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси “LexUz” дан бепул фойдаланиши жорий этилди.

Тадбир давомида “LexUZ” тизимининг янги дизайни ва имкониятлари, хусусан излаш тизимининг тубдан қайта ишланганлиги, унга янги кўринишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳужжатлари, халқаро шартномалар, техник тусдаги ҳужжатларни излаш шакллари жорий этилганлиги ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар “LexUZ” тизими орқали аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ҳамда давлат органлари учун зарур бўлган ҳуқуқий ахборотларни тарқатишнинг самарали ва кенг қамровли механизми яратилганлигини таъкидладилар.