Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

ЯНГИЛАНИШ ВА ЯШАРИШ АЙЁМИ


Адлия вазирлигида Наврўз умумхалқ байрами муносабати тадбир бўлиб ўтди.DSC02083.JPG

Адлия вазирининг ўринбосари А.Усмонов таъкидлаганидек, улуғ аждодларнинг бебаҳо қадриятларидан қувват оладиган халқимиз доимо Наврўзи олам тантаналарини қўмсайверади. Шу жиҳатдан Наврўз байрами – халқимиз ҳаётидан мустаҳкам ўрин эгаллаган, унинг руҳиятини, маънавий қиёфасини намоён этадиган азалий байрамдир.

Энг қадимий анъана шарофати билан асрлар оша аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган гўзал қадриятларимиз яна жонланди. Содда қилиб айтганда, Наврўз шарофати билан ҳар биримизнинг қалбимиздан миллий ғурур ва ифтихор, азалий қадриятларимизга нисбатан ҳурмат ва садоқат, бағрикенглик, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик сингари туйғулар мустаҳкам ўрин олди. DSC02083.JPG

Наврўз юртимизда кўкламнинг бошланиши бўлибгина қолмай, уйғониш ва янгиланиш айёми ҳамдир. Чунки, айнан шу пайтда миришкор деҳқонлар экин-тикин ишларини бошлашади. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишлари авж олади.

Ўтган йиллар мобайнида маънавий-маданий меросни тиклаш, иқтисодиётни эркинлаштириш, амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, том маънодаги тарихий ислоҳотлар ўзбекнинг шуҳратини дунёга ёйди.

Бу борадаги Давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳам инсон манфаати, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган. Айни дамда, ўзбек халқи маданий-маънавий меросининг тикланиши, меҳр-оқибат, инсонпарварлик, саховат каби ўлмас қадриятларининг янада улуғланиши мамлакатимиз юксалишига замин бўлмоқда.

DSC02083.JPGМустақилликнинг 23 йиллик тарихий санаси муносабати билан “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, фуқароларимиз Ўзбекистоннинг деярли барча жабҳаларида эришган ютуқларини юксак баҳоладилар.

Наврўз байрами муносабати билан меҳнатда намуна кўрсатган адлия органлари ва муассасалари ходимларига мартаба даражалари берилди ҳамда “Фахрий ёрлиқлар” билан мукофотландилар.

Сўзга чиққанлар, жорий йилда ҳам қонун ижодкорлиги, вазирлик ва идораларнинг мазкур йўналишдаги фаолиятига услубий ёрдам кўрсатиш, давлат органларининг ҳуқуқий тарғибот ишларини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш, ҳуқуқий таълим сифати, ижро интизоми бўйича масъулият ва шахсий ташаббускорликни ошириш, шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни янада кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кучайтириш, юридик хизмат соҳасида қонунийликни таъминлаш, “Кексаларни эъзозлаш йили”да белгилаб олинган вазифаларни изчиллик билан давом эттиришни таъкидладилар.