Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Ёнғин хавфини бартараф этиш


Адлия органлари ва муассасалари ходимларининг билим ва малакасини ошириш мақсадида ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари бошқармада “Ҳуқуқий билимлар” ўқув машғулотлари режа асосида ўтказиб келинмоқда. DSC02083.JPG

Жумладан, белгиланган режага асосан вилоят Ёнғин Хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари томонидан “Жойларда ёнғинларни олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик тадбирлар” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди. Унда бошқарма аппарати ходимлари иштирок этди.

Машғулотда Ўзбекистон Республикаси “Ёнғин хафсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича умумий ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асослар борасида ҳамда “Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ташкил этиш ва уларни фаолияти тартиби тўғрисида”ги Низоми ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

DSC02083.JPGШунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ёки идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари вазифалари ҳамда ташкилотларда, аҳоли пунктларида ва бошқа ҳудудларда кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ташкил этиш, уларнинг фаолияти ҳақида сўз юритилди.

Бундан ташқари, ташкилотнинг ёнғинга қарши ҳолатини доимий равишда назорат қилиб борилиши, белгиланган бирламчи ёнғин учириш воситалари билан таъминланган бўлиши, ёнғинга қарши сув ҳовузи, ички ёнғин ўчириш хавфсизлиги иш ҳолатида бўлиши, ўтказилган электр сим ва кабеллар “Электр ускуналарини ўрнатиш қоидалари” асосида қилиниши ҳамда иш ходимлари ўртасида йилда икки маротоба амалий машғулотлар ўтказиб борилиши лозимлиги қайд этилди.

Шунингдек, ўқув машғулотида вилоят Ёнғин Хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари томонидан бошқарма аппарати ходимларининг саволларига батафсил жавоб қайтарилди ва бир қатор таклифлар билдирилди.