Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Фуқаролик жамияти таянчи


Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қашқадарё ҳудудий бўлинмасида Конституция – фуқаролик жамияти таянчи”мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмаси ходимлари, Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси, Республика Маънавият тарғибот маркази Қашқадарё вилоят бўлими, “Камолот” ЁИҲ Қашқадарё вилоят Кенгаши ходимлари ҳамда Қарши давлат университетида таҳсил олаётган талабалар иштирок этишди.

Тадбирда мамлакатимизда ёшларни ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини ошириш юзасидан олиб борилаётган амалий ишлар хусусида, жумладан бу йўналишда қабул қилинган меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 августдаги “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури тўғриси”даги қарори ҳамда унинг ижроси юзасидан 1998 йил 29 майдаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, шунингдек, Ўзбекистон Респубилкаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 июндаги “Ёшларнинг ҳуқуқий таълимини такомиллаштириш комплекс дастури тўғрисида”ги қарорларнинг мазмун-моҳияти, мақсади юзасидан маълумот берилди.

Давра суҳбати давомида ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган сўнгги ўзгаришлар ва бу ўзгаришларнинг бир йўналиши сифатида олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини ошириш долзарб масалага айланганлигини, бунинг учун давлат ва жамоат ташкилотлари зиммасига бир қатор вазифалар юкланганлиги таъкидланди.

Маърузачилар томонидан бу соҳада амалга оширилаётган ишлар билан бирга, Олий Мажлис қонунчилик палатаси, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар тўғрисида шунингдек, сайлов қонунчилигига киритилган қўшимча ва ўзгаришлар хусусида иштирокчи ёшларга ахборот берилди.

Давра суҳбати қатнашчилари томонидан ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини ошириш, улар орасида ҳуқуқий тарбияни шакллантиришда давлат ва жамоат ташкилотларининг роли ва ўрни алоҳида аҳамият касб этишини, ҳуқуқий демократик жамият қуришда аввало аҳолидан ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини юксак бўлишини, ўз хатти-ҳаракатларини англай билиши ва ўзини ўзи бошқара олиши лозимлиги таъкидланди.