Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Яна бир янги иншоот


DSC02083.JPGЎзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллиги байрамида Қашқадарё вилоятида янгидан барпо этилган замонавий бино ва иншоотлар фойдаланишга топширилмоқда. Шахрисабз тумани ФҲДЁ бўлими ана шундай янги бинога кўчиб ўтди.

Тадбирнинг очилишида вилоят адлия бошқармаси ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Замонавий ва миллий архитектура ечимлари асосида қад ростлаган бинода ёш оилаларнинг никоҳини қайд этиш маросимини ташкил этиш учун барча қулайлик яратилган. Никоҳ маросимларини қайд этиш зали, “Оила дорилфунуни”, ҳужжатларни сақлаш ва бошқа хоналар замонавий усулда жиҳозланган.DSC02083.JPG

Тадбирда иштирок этган адлия идоралари вакиллари ҳамда бошқа иштирокчилар жамиятда ФҲДЁ органлари ҳамда давлат нотариал идоралари фаолиятининг аҳамияти ва соҳага давлат томонидан қаратилаётган эътибор хусусида батафсил сўз юритдилар.

Янги “Бахт уйи”да дастлабки ёш оиланинг никоҳини қайд этиш маросими бўлиб ўтди. – Янги бинода биринчи бўлиб бизнинг никоҳимиз қайд этилди, – дейди Усмон Саъдуллоев. – Ёш оилаларнинг бахтли ва оиласи мустаҳкам бўлиши йўлида кўрсатилаётган бундай ғамхўрликдан хурсандмиз.