Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Ёш тадбиркорларни қўлаб-қувватлаш


“Ёш тадбиркорлани қўлаб қувватлаш ва ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш” мавзусида телемулоқот кўрсатуви тасвирга туширилди.

Мазкур телемулоқот кўрсатувида вилоят адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси, вилоят солиқ бошқармаси, вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, вилоят мехнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси, тижорат банклари, фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, “Камолот”ЁИҲ вилоят бўлими Кенгаш вакллари ва вилоятдаги ёш тадбиркорлар ва колеж битирувчилари иштирок этишди.

Телемулоқот кўрсатуви мутахассислар томонидан ёшларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, соҳага оид ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда уларга яратилган кенг имкониятлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан ҳудудларда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда истиқболдаги вазифаларга бағишланди.