Янгиликлар
Мустақиллик ва ёшлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган
Шунингдек, “Оммавий таҳдидлар ва ёшлар маънавияти”, “Камолот” ЁИҲ Дастури ва Уставини ўрганиш мақсадида “Сиз “Камолот”ни биласизми?”, “Камалак” болалар ташкилоти Низомини ўрганиш мақсадида “Сиз “Камалак”ни биласизми?” мавзуларида интерактив тренинглари ўтказилди. Миллий урф-одатлар ва қадриятлар асосида “Менинг жона-жон Ватаним!” мавзусида расмлар, “Мустақиллик берган имкониятлар” мавзусида иншолар ва “Оромгоҳ шаҳзодаси”, “Оромгоҳ маликаси” кўрик-танловлари ҳамда маънавий-маърифий концерт дастурлари, болаларни соғломлаштириш мақсадида спортнинг шахмат, шашка, футбол, волейбол, баскетбол сузиш турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Оромгоҳда ёшларни ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида “Минг йиллик ривожланиш дастури”, “Мустақиллик арафасида ёки шўроларнинг сўнгги талвасаси”, “Оқаётган сув қадри”, “Тинчлик учун курашмоқ керак”, “Ўзбекистон келажаги буюк давлат” номли видеофильмлар намойиш этилди.
Ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаганлар ҳамда диний экстремистик оқимга мансуб оила фарзандларининг 150 нафари жалб этилган тарбиявий ва спорт соғломлаштириш оромгоҳининг сўнги кунида оромгоҳ тарбияланувчиларига оромгоҳнинг тантанали ёпилиш маросимига бағишланган қизиқарли саҳна кўринишлари ҳамда концерт дастури номойиш этилди.