Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Вазифалар белгилаб олинди


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Адлия вазири Н.Йўлдошев бошқарган мажлисда, 2012 йилда амалга оширилган ишлар ва келгусида қилиниши лозим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилди.DSC07665.JPG

Таъкидланганидек, адлия органлари ва муассасалари томонидан ўтган йилда соҳа фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, қонун ижодкорлиги соҳасида 44 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан 12 та қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди. Шунингдек, 1114 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Фермерлик ҳаракатини ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш йўналишида ҳам ҳудудий адлия органлари томонидан маълум ишлар бажарилди.

Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш бўйича тегишли чора - тадбирларни белгилаш ва бу масалаларни норматив-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда соҳа ходимлари бевосита иштирок этишди.

Адлия муассасалари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Хусусан, суд қарорларининг сўзсиз ижро этилишини таъминлаш, Суд департаменти органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, Республика суд экспертиза маркази фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган Ҳукумат қарорлари соҳа фаолиятини халқаро талаблар асосида ташкил этишга хизмат қилиши қайд этилди.

Юристлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мақсадида, Ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан унинг тузилмаси ва янги таҳрирдаги Низоми тасдиқланди. Бундан ташқари, “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишининг ҳолатини ўрганиш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳи”, шунингдек, “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш” ташкил этилиб уларда адлия вазирлиги масъул орган этиб белгиланди.

Шунингдек, “Мустаҳкам оила йили”да ФҲДЁ органлари ва давлат нотариал идораларнинг моддий - техника базасини янада мустаҳкамлашга қаратилган фаолият ҳам бир қадар такомиллаштирилди.

Мажлисда амалга оширилган ишлар билан бирга айрим адлия органлари ва муассасалари томонидан фаолиятда йўл қўйилган камчиликлар кескин танқид қилинди ҳамда мутасаддиларнинг бу борадаги ахборотлари эшитилди.DSC07671.JPG

Қонун ижодкорлиги, вазирлик ва идораларнинг мазкур йўналишдаги фаолиятига услубий ёрдам кўрсатиш, давлат органларининг ҳуқуқий тарғибот ишларини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш, ҳуқуқий таълим сифати, ижро интизоми бўйича масъулият ва шахсий ташаббускорликни ошириш, шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни янада кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кучайтириш, юридик хизмат соҳасида қонунийликни таъминлашда масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ҳайъат мажлисида жорий йилнинг “Обод турмуш йили” деб эълон қилиниши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасидан келиб чиққан ҳолда адлия органлари ва муассасалари олдида турган муҳим устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Ҳайъат мажлисида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.