Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ташкил этиш ҳамда улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бугун бундай ташкилотлар демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллиги ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.1.JPG

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида жорий йилнинг 16 январь куни “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қумитаси раиси, Давлат солиқ бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ватанпарвар ташкилоти Қашқадарё вилоят бўлими, вилоятдаги барча нодавлат нотижорат ташкилотлар рахбарлари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, “учинчи сектор” деб ном олган фуқаролик жамияти институтлари тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларини тобора ривожлантириш, уларнинг чинакам мустақиллигини таьминлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий, моддий-техникавий жиҳатдан янада қўллаб-қувватлашни кучайтириш муҳим вазифалардан бири саналади.

Агар мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар, яъни қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилса, бу йўлда ҳам ўзига хос “ўзбек модели” яратилганлигининг гувоҳи бўламиз. Юртбошимиз томонидан таклиф этилган “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” ғояси бу моделнинг асосини ташкил этади.2.JPG

Ўтган давр мобайнида фуқаролик жамияти институтлари қаторида нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолият кўрсатиши учун мукаммал ҳуқуқий база ҳам яратилди. Жумладан, Асосий Қонунимизда алоҳида “Жамоат бирлашмалари” деб номланган боб киритилиб, 58-моддада эса, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб бериш кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Жамоат фондлари тўғрисидаги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар ҳамда кўплаб қонуности ҳужжатлари қабул қилинган.

Сўзга чиққанлар юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қабул қилинган қонунлар фуқаролик жамиятини шакллантириш нақадар долзарб масала эканлигидан далолат беришини қайд этдилар.

3.JPGДавра суҳбатида адлия бошқармаси томонидан давлат рўйхатига олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, уларнинг қонуний асосда яратиб берилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат томонидан улар фаолиятини ривожлантириш борасида берилаётган кенг имтиёзлар, уларнинг мамлакатни модернизация қилишдаги ролини мустаҳкамлаш, шунингдек, қонун ҳужжатлари ҳамда Низом талабларига риоя этилиши бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Тадбир давомида нодавлат нотижорат ташкилотларининг амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилишлари бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, иштирокчилар бу борада ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.