Yangiliklar
Тошкентда Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2013 йилдаги фаолияти якунлари муҳокама қилинди.
Қашқадарё вилояти адлия бошқармасида ўтказилиб келинаётган навбатдаги “Ҳуқуқий билимлар куни” маънавий-маърифий соатида Республика саломатлик ва тиббий статистика институти Қашқадарё вилоят филиали директори Ш.Набиеванинг фикр-мулоҳазалари ва маърузаси тингланди.
Жамиятнинг демократия йўлидан жадал ривожланиши ва бу борадаги ислоҳотларнинг самараси кўп жиҳатдан фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқ. Бинобарин, Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.