Yangiliklar
Мамлакатимизда бозор муносабатларини жорий этилиши ва ижтимоий иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида нотариат институтига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, “Минтақавий мулоқот” халқаро ноҳукумат ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Адвокатлар палатаси ҳамкорлигида “Адолатли суд жараёнида адвокатнинг роли: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси” мавзусида халқаро семинар-тренинг ташкил этилди.
Ёшларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатини шакллантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти билан яқиндан таништириш, сиёсий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш орқали уларнинг фаол фуқаролик позицияси ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бугуннинг долзарб масалаларидан.
Адлия вазирлигида ҳужжатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси амалиёти, фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини кўриб чиқиш, шунингдек бошқарув жараёнини автоматлаштирилишини таъминлаш учун замонавий ахборот тизимлари ва дастурий таъминот воситаларини қўллаш масалаларига бағишланган ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Давлатимиз томонидан аҳолига қулай ва сифатли ҳизмат кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш қонун ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган.
Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси ижроси юзасидан, Адлия вазирлиги томонидан “Қонун ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишдаги фаолият” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Адлия вазирлиги тизимидаги Тошкент давлат юридик университети талабаларининг ота-оналари билан 2013-2014 ўқув йили якунига бағишланган учрашув ташкил этилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2014 йил 25 февральдаги 854-II сонли қарори билан Халқаро ишлар ва парламентларо алоқалар алоқалар Қўмитаси томонидан амалга оширилиши белгиланган “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ ва шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматини камситувчи турларига қарши Конвенцияси нормаларининг Қашқадарё вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ижро этилишини назорат-таҳлил тадбири тартибида ўрганиш” юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг масъул ходимлари иштирокида вазирлик ва идораларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини амалга киритганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган янги ўзгартириш ва қўшимчаларга бағишланган анжуман ташкил этилди.