Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

03
Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёр бўлиш лозим

Умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртларида, ишлаб чиқариш ва турар жойларда аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ўргатиш умумий ва мажбурийдир.

03
Биласизми?...

Фарзандликка олинаётган боланинг ака-укалари ва опа-сингиллари бўлиб, улар ҳам ота-онанинг қарамоғидан маҳрум бўлсалар ва уларга нисбатан аризачи уларни ҳам фарзандликка олиш истагини билдирмаган ёхуд уларни бошқа шахс фарзандликка олиш истагини билдирган бўлса, болани фарзандликка олишга унинг манфаатига мувофиқ келсагина (масалан, болаларга уларнинг қариндошлиги ҳақида маълум бўлмаса, болалар биргаликда яшамаган ва тарбияланмаган бўлсалар, турли болалар муассасаларида бўлсалар, соғлиқларининг ҳолатига кўра бирга яшашлари ва тарбияланишлари мумкин бўлмаса) йўл қўйилади.

03
Яна бита электрон рақамли қарор қабул қилинди

Xабарингиз бор, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйxатдан ўтказишнинг ягона электрон — “Е-қарор” тизими жорий этилди.

02
Эътирофга муносиб ходим

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг февраль ойи якуни бўйича қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасини ривожлантириш ҳамда изчил ва бир хилда таъминлашда муносиб хизматлари учун Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими катта маслаҳатчиси Дустов Элдор Бахтиёр ўғли ойнинг энг яхши ходими деб топилди ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

02
Ички ишлар бўлимларида ўқув семинарлари ташкил этилди

Якунланган ҳафта давомида адлия бўлимлари томонидан туман ва шаҳар ички ишлар бўлимларида коррупция, меҳнат қонунчилиги, ижро интизоми ва соҳага оид қонунчилик юзасидан ўқув семинарлари ташкил этилди.

01
Боланинг насл-насабини белгилаш асослари қандай?

Боланинг шу онадан туғилганлиги (оналик) фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органи томонидан тиббий муассасанинг ҳужжатларига кўра, бола тиббий муассасада туғилмаган ҳолда эса, бошқа далилларга асосан белгиланади.

01
Биласизми?...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлар ажратиш учун аризалар қабул қилинади.

01
Оталик факти белгиланди

Хабарингиз бор, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 2021 йил 1-ярим йиллиги давомида фуқароларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан акция ўтказилмоқда.

Чироқчи туман адлия бўлими томонидан мазкур акция доирасида келиб тушган фуқаро Р.Л.нинг мурожаати қонун ҳужжатларига асосан кўриб чиқилди.

01
Интеллектуал мулк соҳаси ривожланмоқда

Қарши туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2021 йил 28 январдаги ПҚ – 4965-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”га асосан “Контрфактсиз ой” ойлигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси юзасидан тадбирлар ташкил этилмоқда.

27
Сайёр қабул самараси...

Жорий йилнинг 26 февраль куни Чироқчи тумани марказидан 50 км олис масофада жойлашган Лангар, Тутли, Тулақул, Тарағай ва Қуруқсой қишлоқлари аҳолиси муаммоларини ўрганиш мақсадида Қашқадарё вилоят бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари, Чироқчи туман адлия бўлими, туман Давлат хизматлари маркази, туман 1-сон ФҲДЁ бўлими, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Давлат кадастрлари палатаси туман филиали, туман Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳамда бошқа масъул давлат ташкилотлари ходимлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.