05.07.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 13-апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан адлия органларининг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш ҳисобланади.
Мазкур йўналишда бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шўбаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, бўлим томонидан 2025 йилнинг олти ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 605 та мурожаатнинг 476 таси ҳал этилиб, шундан 195 таси ёки 32 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 40 фоиз) қаноатлантирилган, 281 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Шундан, бошқарманинг “Ишонч телефони”га келиб тушган 164 та мурожаатнинг 149 таси ҳал этилиб, шундан 74 таси ёки 45 фоизи қаноатлантирилган, 75 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, унинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 11 та тақдимномалар киритилди. Шунингдек, 2 нафар маъмурий жавобгарликка тортилди ва фуқароларга жами 909 593 900 сўм пул маблағлари ундириб берилди.
Шўба томонидан ҳисобот даврида 1 046 565 000 сўмлик 14 та даъво аризалари киритилди.
Бундан ташқари, шўба томонидан 2025 йил олти ойи давомида ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар давомида аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш мақсадида жами 21 та тақдимнома ва 7 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди. Натижада фуқаролар фойдасига 1 060 381 000 сўм пул маблағлари ундириб берилиши таъминланди.
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 102 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 18 тасини оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар ва 70 тасини оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этади.
Хулоса қилиб айтганда, инсон ҳуқуқлари барчамиз учун энг олий қадрият ҳисобланади. Бирор бир мурожаат эътиборсиз қолдирилмайди, чунки ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турибди.
Inson huquqlari sho'basi
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шўбаси фаолиятидан...Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 13-апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан адлия органларининг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш ҳисобланади.