Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
04.07.2025

Shahrisabz tuman adliya bo'limi

Шаҳрисабз туман адлия бўлимининг 2025 йил 2-чораги давомида
амалга  оширган  фаолияти  юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Китоб туман адлия бўлими томонидан 2025 йил 2-чораги давомида муайян ишлар амалга оширилди.

Келиб  тушган  мурожаатларнинг  кўриб  чиқилиши  бўйича

Бўлим томонидан 2025 йил 2-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 135 та мурожаатларнинг 133 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 101 та ёки 76 фоизи қаноатлантирилган, 32 та ҳуқуқий тушунтириш берилган (мурожаатларни ҳал этишда 41 та жойига чиқиб ўрганилган).

Ўтказилган   сайёр    қабуллар

Бўлим томонидан 2024 йил 2-чораги давомида ҳамкор ташкилотлар иштирокида тумандаги 24 та МФЙларда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 480 та жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 25 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, 21 таси қаноатлантирилган ва 4 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Қонун  ҳужжатларини  ҳуқуқий  экспертизадан  ўтказиш  бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги
3 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
3 тасига розилик визаси қўйилди.
Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 1 та тақдимнома киритилди.

     Ўтказилган  ўрганишлар  ва  қўлланилган  таъсир  чоралари  бўйича

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 4 та ўрганиш ва 26 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 31 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 1222 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 25 та тақдимнома,
21 та огоҳнома, 7 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан баённомалар расмийлаштирилиб, маъмурий таклифлар киритилди.

                         Натижада

- 7 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, 1 289 млн. сўм пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди.

- 130 та қонун талабларига зид равишда қабул қилинган хужжатлар бекор қилинган.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан 5 та даъво ариза ва аризалар киритилиб тўлиқ қаноатлантирилган,  419 млн. сўм манфаатдор шахс фойдасига ундирилган.

Амалга  оширилган  ҳуқуқий  тарғибот  тадбирлари  бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2025 йил 2-чораги давомида жами 1808 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 157 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 696 таси оғзаки, 113 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 696 таси манзилли тарғибот тадбирларидан иборатдир.

Шаҳрисабз туман адлия
бўлими бошлиғи                         Р.Муҳаммадиев
                                        

Рўйҳатга қайтиш