Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга асосан жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) ёхуд ҳаракатсизлиги натижасида ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилганлиги ҳақидаги мурожаатлари Апелляция кенгаши томонидан кўриб чиқилиш тартиби йўлга қўйилди.
Мен яқинда пенсия ёшига етаман, бир соҳада 30 йилдан кўп вақт ишладим. Менга пенсия тайинлаш масаласини ҳам ишхонам ҳал қилар экан. Шу тўғрими?
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида, хусусан пандемия шароитида олиб борилган фаолият ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан ZOOM платформаси орқали журналист ва блогерлар иштирокида брифинг ташкил этилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 июндаги “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти аҳолига етказиш мақсадида вилоят телерадиокомпанияси ҳамкорлигида кўрсатув тасвирга олинди.
Қонунга мувофиқ, овчилик хўжалиги қуйидаги мақсадларда ташкил этилади:
• ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишга доир биотехник тадбирларни ўтказиш;
• ёввойи ҳамда тутиладиган ёввойи ҳайвонларнинг ҳисобини юритиш;
• юридик ва жисмоний шахсларга овчилик хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси “Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар” мавзусидаги брифингга таклиф этади.
Маълумки, ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш жараёнида, ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишда адлия органлари муҳим вазифалари ҳисобланади.
Жорий йилнинг 30 июнь куни “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.