Yangiliklar
Иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир.
Айни пайтда юртимизда пахта терими авжида. Жорий йилда мазкур жараённи тартибли ташкил этиш, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан қатор ишлар олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан мажбурий меҳнатга барҳам бериш, мажбурий меҳнат учун жавобгарликнинг қатъийлиги бўйича фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш мақсадида жойларда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Адлия вазирлиги таклифи асосида 2,5 мингга яқин эскирган, бюрократик ғов яратаётган қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотади.
Тараққиёт нафақат илғор ғояларни, балки эскириб қолган тартиблар, бюрократик ғов ва тўсиқлардан ўз вақтида воз кечишни ҳам тақозо қилади. Ортиқча юкдан халос бўлиш ҳаракатни енгиллаштирганидек, ортиқча ҳужжатлардан воз кечиш шиддатли ислоҳотларни амалга ошираётган институтлар, тузилмаларга асосий кучни мақсадли ва самарали сафарбар қилиш имконини беради.
Демократик давлатда инсон манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш энг устувор вазифалардан бири саналади.
Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан фуқароларнинг қонун ҳужжатларида белгилаб берилган манфаатларини ҳимоя қилиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Пахта йиғим терими авж палласига чиқмоқда. Қашқадарё вилоят адлия ва бандлик бошқармаларининг масъул ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ аъзолари Муборак туманида кластер, отряд раҳбари ва теримчилар ўртасида тузилган фуқаролик ҳуқуқий шартномаларни ижроси юзасидан мониторинг ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди.
Фармон асосида, мавжуд биометрик паспорт тизими инфратузилмаси негизида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти ўрнига 2021 йилдан бошлаб идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизими жорий этилади.
Фуқароларнинг Конституция нормаларида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ таъминлаш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири саналади.
Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Кеча сайтимиз орқали хабар берганимиздек, вилоят адлия ҳамда бандлик бошқармаларининг масъул ходимлари билан биргаликда терим бўлаётган фермер хўжаликларининг дала майдонларида мажбурий меҳнатни олдини олиш, вояга етмаганлар меҳнатидан фойдланиш тақиқланганлиги ва терим мавсумидаги бошқа долзарб масалалар бўйича кунлик мониторинглар ўтказиб келинмоқда.