Ҳаёт бешикдан бошланади. Ватан ҳам. Давлатимиз раҳбари айтганларидек, оила мустаҳкам бўлса, жамият мустаҳкам бўлади, оила тинчлиги – жамият тинчлиги дегани.
Ҳар бир оила инсоннинг жону - танига, тақдир мезонларига чамбарчас боғлиқ сирли бир хилқатдир. Ҳаётда соғлом фикрловчи ҳар бир одам ёши, миллати, ирқи, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, оиласининг мустаҳкамлиги ва фаровонлигини ўйлайди, ўз бахтини оила аъзоларининг бахти билан бир деб тасаввур қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлкатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида, соғлом бола,