Қонун ҳужжатлари нима, у қандай қабул қилинади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонун ҳужжатларидир ва улар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари мажмуини ташкил қилади, Конституция ва қонунлар, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари қонунлар деб аталса, Президент фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқ ҳамда қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қонун ости ҳужжатлари ҳисобланади

Фаолиятни текшириш беш йилда бир марта

Мазкур Қонун хусусий мулкка асосланган лизинг, суғурта компаниялари, микромолиявий ташкилотлар каби молиявий институтларни ташкил этишнинг муҳим ҳуқуқий асоси бўлиб, ушбу Қонун хусусий банклар ва молия институтлари фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиши, уларнинг фаолияти кафолатларини таъминлаши, молиявий хизматлар кўрсатиш сифатини янада ошириши, бу соҳада рақобатни кучайтириши, шунингдек, халқаро стандартларга мос бўлган банк-молия инфратузилмасини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш

Ўриндошлик асосида бошқа ишга кираётган шахслар паспортни ёхуд унинг ўрнини босувчи ҳужжатни ва меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги буйруғи билан тасдиқланган шакл бўйича маълумотномани тақдим этади.

Хорижий инвестиция иштирокидаги корхона ташкил этиш ва тугатиш

Сиз бундай ҳолларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги корхоналарни тугатиш бўйича доимий ишловчи махсус комиссияга мурожаат қилишингиз лозим. Махсус комиссия томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида”ги 327-сон қарори билан тасдиқланган

Риэлторлик фаолияти тўғрисида

 Риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятидир.

Чет эл фуқароси Ўзбекистон фуқароси билан қандай тартибда никоҳдан ўтиши мумкин

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар оилавий муносабатларда мамлакатимиз фуқаролари билан бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга эканликлари Оила кодексининг 234-моддасида ўз аксини топган.

Адвокатура соҳаси бўйича

“Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига мувофиқ олий юридик маълумотга эга бўлган ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси адвокат бўлиши мумкин.

Нотариат соҳаси бўйича

“Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига асосан, йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга бўлган, шу жумладан нотариал идорада камида икки йил муддатли стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус бўлиши мумкин.

ФҲДЁ соҳаси бўйича

Фуқаролик ҳолати далолатномалари туман ва шаҳарларда ФҲДЁ органларида қайд этилади, шаҳарча, қишлоқ ва овулларда эса, ўлим – фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) томонидан ҳам қайд этилиши мумкин.


Сизнинг саволингиз 81 - 89 из 89
Начало | Пред. | 1 2 3 4 5 | След. | Конец Все