Нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатларини берилиши қандай тартибда амалга оширилади?

Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунинг 42-моддасига асосан, нотариус томонидан тасдиқланган ёки берилган, нусхалари нотариал идоранинг йиғмажилдларида сақланаётган ҳужжатлар йўқолган тақдирда номидан ёхуд топшириғига биноан нотариал ҳаракатлар бажарилган жисмоний ва юридик шахсларнинг ёки улар қонуний вакилларининг ёзма аризасига кўра йўқолган ҳужжатларнинг дубликатлари берилиши мумкин.

Мамлакатимизда ташкил этилган эркин индустриал-иқтисодий зоналар ҳақида маълумот беринг?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 декабрдаги Фармонига асосоан Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона, 2012 йил 13 апрелдаги Фармонига асосан «Ангрен» махсус индустриал зонаси ҳамда 2013 йил 18 мартдаги Фармонига асосан «Жиззах» махсус индустриал зонаси ташкил этилган.

Мамлакатимизда ташкил этилган эркин индустриал-иқтисодий зоналар ҳақида маълумот беринг?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 декабрдаги Фармонига асосоан Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона, 2012 йил 13 апрелдаги Фармонига асосан «Ангрен» махсус индустриал зонаси ҳамда 2013 йил 18 мартдаги Фармонига асосан «Жиззах» махсус индустриал зонаси ташкил этилган.

Aдвокат томонидан Адвокат қасамёдини бузилганда қандай оқибатлар келиб чиқади?

Адвокат “Адвокат қасамёди”ни бузганда, Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига кўра, адвокат томонидан адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, Адвокатнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганда, адвокатнинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда адвокатуранинг обрўсини тушурадиган қилмиш содир этилганда (малака комиссиясининг қарорига асосан); адвокатга тегишли бўлган лицензиянинг амал қилиши тугатилади.

Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар қандай шаклларда амалга оширилади?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 791-моддасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари, аккредитивлар, чеклар, инкассо бўйича, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа шаклларда амалга оширилиши мумкинлиги назарда тутилган.

Уйда туғилган фарзандимга туғилганлик ҳақида гувоҳномани қайси ҳужжат асосида олишим мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 206-моддасига асосан боланинг туғилиши унинг туғилганлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома, ота-онасини оилавий ҳолати ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида қайд этилади.

Мева-сабзавотчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг қайта ишлаш корхоналари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари қандай амалга оширилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 январдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3709-сон Фармонига асосанмева-сабзавотчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг қайта ишлаш корхоналари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари, маҳаллий бошқарув органлари аралашмаган ҳолда, тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.

Қонунда белгиланган кўчмас мулклар ҳақида изоҳ беринг?

Ўзбекистон Республикаси Нотариатга оид норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларга асосан, кўчмас мулк, шу жумладан, бинолар, иншоотлар, кўп квартирали уйлардаги квартиралар, корхоналар, бошқа мулкий мажмуалар, юридик ва жисмоний шахслар мулки бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари, шунингдек уйлар улар жойлашган ер участкалари билан бирга, қонунда кўчмас мулк жумласига киритилган ва уларга бўлган ҳуқуқлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бошқа мол-мулк ипотека нарсаси бўлиши мумкин.

Фермер хўжалиги ходими бўлиб ишлайман, фермер хўжаликлари ишчиларига амалдаги қонунлар бўйича қандай иш ҳақи тўланиши лозим?

Фермер хўжалиги (иш берувчи) ва унинг ходимлари ўртасидаги меҳнатга оид муносабатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнат шартномаси (контракти) билан тартибга солинади. Фермер хўжалигидаги иш тартиби хўжалик бошлиғи томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Фермер хўжалиги ходимларининг меҳнат фаолияти ҳисобини олиб бориш хўжалик бошлиғи томонидан ташкил этилади

Ўзбекистонда дин ва давлат муносабати, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар

Республикамизда дин ва давлат муносабати, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолият юритиши бўйича ҳуқуқий асосан яратилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари ҳамда “Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш

Норма ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштиришда адлия органларининг вазифа ва функциялари нималардан иборат?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга биноан мамлакатимизда норма ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш йўналишида Адлия вазирлиги зиммасига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг норма ижодкорлиги фаолиятини тизимли таҳлил қилишни ташкиллаштириш, улар томонидан киритиладиган ёки қабул қилинадиган қонун ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига

Қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижро интизомини тартибга солишга қаратилган ҳужжатлар ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли қарори;

Никоҳ тузиш учун ИИБ томонидан паспорт ўрнига берилган маълумотнома (Ф№-9) билан нокоҳдан ўтиш мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органларида иш юритиш тартиби тўғрисида Йўриқноманинг 65-банди 3-қисмига асосан ИИБ томонидан вақтинча паспорт ўрнига берилган маълумотнома (Ф№-9 Ўзбекистон фуқаролари учун, Ф№-36 фуқаролиги бўлмаган шахслар учун) билан никоҳ қайд этишга йўл қуйилмайди.

Корхоналарни ихтиёрий тугатишда қонун ҳужжатларининг такомиллаштирилиши

Корхоналарни ихтиёрий тугатиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ–630-сон Қарори ва ушбу қарор билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинади

Битим тушунчаси ва унинг турлари қандай бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 101-102-моддаларига асосан битимлар деб фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатларига айтилади.

Кекса ёшдаги яқин қариндошимиз касалхонада оғир аҳволда ётганлиги туфайли диний расм-русмларни ушбу касалхонада ўтказиш мумкинми?

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” (янги таҳрирда)ги қонунининг 14-моддасига биноан ибодат, диний расм-русумлар ва маросимлар диний ташкилотлар жойлашган манзилдаги ибодатхоналарда ва уларга тегишли ҳудудларда, зиёратгоҳларда, қабристонларда, зарур ҳолларда фуқароларнинг ихтиёрига биноан уларнинг уйларида ўтказилади

Қандай орган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари деб эътироф этилади?

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида” (янги таҳрирда)ги қонунининг 8-моддасига асосан, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинлари (бундан буён матнда фуқаролар йиғини деб юритилади) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидир

Қонуний никоҳдан ўтиш учун никоҳ тузишнинг тартиблари қандай амалга оширилади?

Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 13-моддасига асосан,Никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади.

Нотариус томонидан нотариал харакатни нотариал идора биносидан ташқарида амалга оширилган тақдирда давлат божи қандай тартибда ундирилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига асосан нотариал идоралар биносидан ташқарида бажариладиган нотариал ишлар учун давлат божи 2 баравар миқдорида ундирилади (озодликдан маҳрум этиш жойларидаги ёки қамоқда шахсларнинг ишончномаларини нотариал тасдиқлашдан ташқари), шунингдек ушбу ишларни бажариш учун жойга бориш билан боғлиқ амалда сарфланган ҳаражатлар тўланади.

Тадбиркор бўлмоқчиман

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарорлари билан тасдиқланган Низомларга асосан Сиз корхонангиз жойлашган туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига мурожаат қилиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишингиз лозим.


Сизнинг саволингиз 61 - 80 из 89
Начало | Пред. | 1 2 3 4 5 | След. | Конец Все