Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг масъул ходимлари иштирокида “Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш тартибини такомиллаштириш” мавзусида анжуман ташкил этилди.
2014 йил 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.
Аёлни эъзозлаш шарқона маданий меросларимиз сирасига кирадиган қадриятларимиздан бири саналади. Бу қадриятлар илдизи инсоният тарихининг бошланиши билан бевосита боғлиқдир. Шу жиҳатдан ҳам ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади.
Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни, қонун устуворлиги, давлат ҳокимияти, бошқаруви органлари, назорат тузилмалари фаолиятида қонунийликни таъминлаш, норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири саналади.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Чироқчи туман ҳокимлигида “Янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини кенг жамоатчиликка етказиш учун барчамиз масъулмиз” мавзусида семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан ҳар томонлама соғлом ҳамда баркамол авлодни вояга етказиш, ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш, ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор амалий тадбирлар белгиланди.
Истиқлол йилларида мамлакатимизда буюк аждодларимизнинг азиз номларини қайта тиклаш, улар меросни асраб-айлаш ва келажак авлодларга етказиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бу эса халқимизнинг ўлмас қадриятларга, буюк аждодларимиз қолдирган илмий адабий меросга бўлган юксак ҳурмат-эътиборнинг ёрқин тимсолидир. Бунда буюк меросини тиклаш, уларни асраб-авайлаш ва ёшларга етказиш миллий қадариятларимиз асосини ташкил этмоқда.
Тошкентда Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2013 йилдаги фаолияти якунлари муҳокама қилинди.