Ёши улуғлар ҳамиша эъзозда

Бугунги дориломон кунларда умргузаронлик қилаётган фахрийларни ҳурмат қилиш, эъзозлаш, уларга эътибор  қаратиш барчамизнинг фарзандлик бурчимиз

Ҳалқимизда азалдан ёши улуғ инсонларнинг ҳурмати жойига қўйиб келинган. Бежизга юртимизда “Қариси бор уйнинг париси бор” дейишмайди. Улар бор жойда тўкинлик, тинчлик ва осойишталик бўлади. Бирор эзгу ишга қўл урмоқчи бўлсак, аввало кексаларимизнинг фотиҳаларини олишга, панд-насиҳатларига амал қилишга ҳаракат қиламиз. Чунки нуроний отахон ва онахонларимизнинг дуоси билан бошланган барча ишларимиз хайрли бўлиши ҳаётда ўз тасдиғини топган.

Кексаларни ҳурмат қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муносиб турмуш шароитини яратиб бериш мақсадида 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб ном берилди ва Давлат дастури қабул қилинди. Ушбу дастурда кексаларнинг ҳаётини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонларнинг ижтимоий таъминоти ва уларга тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, оила ва жамиятда ёшларни халқимизнинг кўп асрлик қадрият ва анъанлари руҳида тарбиялашда уларнинг ўрнини мустаҳакамлашга қаратилган. Дастурда кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш ва эътиборни кучайтириш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай ташкилиш-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш масалалари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ пенсия таъимноти ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ёши улуғ инсонларга давлат хизматлари кўрсатишнинг энг қулай тизимини шакллантириш режалаштирилган.

Шунингдек, кексалар авваломбор, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш кучайтирилди, ёши улуғ инсонлар, биринчи навбатда, ёлғиз қариялар ва ногиронларга кўрсатиладиган ижтимоий ва маиший хизматлар рўйхати, бу жараёнда фаровон ва муносиб турмуш шароитлари билан таъминлаш учун маҳаллалар, “Нуроний” жамғармаси, бошқа нодавлат ташкилотлари ва ижтимоий тузилмалар томонидан моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўлами янада кенгайтирилди.

Шубҳасиз, давлат дастурида назарда тутилган қонун ҳужжатлари мамлкатимизда кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, пенсия таъминоти ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш, ёши улуғ инсонларга давлат хизматлари кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантиришда ҳуқуқий асос вазифасини ўтайди ва пиру бадавлат отахон ҳамда онахонларимиз учун нафақат моддий, айни пайтда катта маънавий-руҳий мадад бўлади.

Д.Шамсиева, Нишон туман ФҲДЁ бўлими мудираси   


Рўйҳатга қайтиш