ЁШИ УЛУҒЛАР ҲАМИША ЭЪЗОЗДА

Ҳалқимизда азалдан ёши улуғ инсонларнинг ҳурмати жойига қўйиб келинган. Бежизга юртимизда “Қариси бор уйнинг париси бор” дейишмайди. Улар бор жойда тўкинлик, тинчлик ва осойишталик бўлади. Бирор эзгу ишга қўл урмоқчи бўлсак, аввало кексаларимизнинг фотиҳаларини олишга, панд-насиҳатларига амал қилишга ҳаракат қиламиз. Чунки нуроний отахон ва онахонларимизнинг дуоси билан бошланган барча ишларимиз хайрли бўлиши ҳаётда ўз тасдиғини топган.

Кексаларни ҳурмат қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муносиб турмуш шароитини яратиб бериш мақсадида, 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб ном берилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2015 йил 18 февраль куни “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури қабул қилинди. Ушбу дастурда кексаларнинг ҳаётини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонларнинг ижтимоий таъминотини ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, оила ва жамиятда ёшларни халқимизнинг кўп асрлик қадрият ва анъанлари руҳида тарбиялашда уларнинг ўрнини мустаҳакамлашга қаратилган. Дастур кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш ва эътиборни кучайтириш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай ташкилиш-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишга қаратилган бўлиб, унга мувофиқ пенсия таъминотини ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ёши улуғ инсонларга давлат хизматлари кўрсатишнинг энг қулай тизимини шакллантириш режалаштирилган.

Шунингдек, кексалар авваломбор, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш кучайтирилди, ёши улуғ инсонлар, биринчи навбатда, ёлғиз қариялар ва ногиронларга кўрсатиладиган ижтимоий ва маиший хизматлар рўйхати кенгайтирилади. Уларни фаровон ва муносиб турмуш шароитлари билан таъминлаш учун маҳаллалар, “Нуроний” жамғармаси, бошқа нодавлат ташкилотлари ва ижтимоий тузилмалар томонидан моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўлами янада оширилади.

Шубҳасиз, давлат дастурида назарда тутилган қонун ҳужжатлари мамлкатимизда кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, пенсия таъимноти ва ижтимои қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш, ёши улуғ инсонларга давлат хизматлари кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантиришда ҳуқуқий асос вазифасини ўтайди ва пиру бадавлат отахон ҳамда онхонларимиз учун нафақат моддий, айни пайтда катта маънавий-руҳий мадад бўлади.

Д.Шамсиева, Нишон туман ФҲДЁ бўлими мудираси


Рўйҳатга қайтиш