Мен кўп йиллардан бери тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман вақтдан унумли фойдаланиш жуда муҳим

Савол: Шу боис, баъзан кредит, ипотека шартномалари ёки бошқа битимларни расмийлаштиришда тегишли ташкилотлардан ҳужжатларни йиғишга қийналамиз, шу масалада қонун ҳужжатларига ўзгаришлар бўлган эмиш, бу борада тушунча берсангиз?

К.Латипов, Қарши шаҳри

Жавоб: 

“Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби туғрисида”ги йўриқноманинг 151 бандидатадбиркорлар учун ортиқча оварагарчиликларни олдини олиш, уларнинг вақтини тежаш ва янада қулайлик яратиш мақсадида бир қатор муҳим ўзгаришлар бўлди. Эндиликда нотариал идорага у ёки бу битимни расмийлаштириш учун тадбиркорлик субъектлари мурожаат қилган ҳолларда тадбиркор эмас, балки шахсан нотариуснинг ўзи тадбиркорлик субъектнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги таъсис ҳужжатларини, кадастр хизматидан маълумотномани, солиқ қарздорлиги ёки коммунал тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномани, архитектура ва қурилиш бўлимидан маълумотномани сўров хати орқали талаб қилиб оланиши билан мустахкамлаб қуйилган.

Шунингдек, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан нотариуснинг сўров хатларига жавоб тақдим этилмаслиги ёки ўз вақтида берилмаслиги нотариал ҳаракатларни амалга оширишни рад этиш учун асос бўлмайди.


Савол: Кредит олиш учун шахсий уйимни гаровга қўйиб кредит расмийлаштирганман. Ҳозирги кунда уй жиҳозлари олиш мақсадида яна кредит олишим учун гаровда турган уйни навбатдаги гаровга қўйишим мумкинми?

С.Уктамов, Қарши шаҳри

Жавоб: 

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 273-моддасига асосан,

Агар гаровга қўйилган мол-мулк бошқа талабларни таъминлаш учун яна бир гаров нарсасига айланса (навбатдаги гаров), навбатдаги гаровга олувчининг талаблари олдинги гаровга олувчиларнинг талаблари қаноатлантирилганидан кейин ушбу мол-мулк қийматидан қаноатлантирилади.

Агар гаров тўғрисидаги олдинги шартномаларда навбатдаги гаров тақиқлаб қўйилган бўлмаса, навбатдаги гаpовга йўл қўйилади.

Гаровга қўювчи ҳар бир навбатдаги гаровга олувчига ушбу мол-мулкнинг мавжуд бўлган барча гаровлари ҳақида маълум қилиши шарт ва у ушбу мажбуриятни бажармаслик туфайли гаровга олувчиларга етказилган зарар учун жавоб беради.


Савол: Шахсий эгалигимда бўлган уйимни бошқа шахсга ижара шартномаси асосида белгиланган муддатда расмийлаштириб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун фойдаланишга берганман. Аммо ижарачи томонидан мулкимга зарар етказганлиги сабабли ижара шартномасини белгиланган муддатдан олдин бекор қилишим мумкинми?

Н.Саттарова, Қарши шаҳри

Жавоб: 

Ҳа албатта, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 551-моддасига асосан,

Мулк ижараси шартномаси ижарага берувчининг талаби билан суд томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.

 Агар ижарага олувчи, ижарага берувчининг ёзма огоҳлантиришига қарамасдан мол-мулкдан шартнома шартларини ёки мол-мулкнинг вазифаларини жиддий равишда бузган ёхуд бир неча марта бузган ҳолда фойдаланса;

мол-мулкни жиддий ёмонлаштирса;

шартномада белгиланган тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ бузиб, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўламаса;

қонун ҳужжатларига ёки шартномага мувофиқ капитал таъмирлаш ишларини бажариш ижарага олувчи зиммасидаги мажбурият бўлган ҳолларда шартномада белгиланган муддатларда, шартномада бундай муддат белгиланган бўлмаса, оқилона муддатларда мол-мулкни капитал таъмирлашни амалга оширмаса.

Ижарага берувчи ижарага олувчини ёзма равишда огоҳлантирганидан ва унга ўз мажбуриятларини бажариш учун имконият берганидан кейингина шартнома муддатидан олдин бекор қилинишини талаб қилишга ҳақли.


Савол: Мен хусусий корхона рахбариман, корхона номидан танишимга корхонага тегишли бўлган автотранспорт воситасини бошқаришга ишончнома асосида бермоқчи эдим. Бу ҳолатда ишончнома бериш мумкинми?

С.Норова, Қарши шаҳри

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 38-сон қарори билан Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомининг 8-бандига асосан Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тартибда тасдиқлаш фақат қатъий ҳисобда турадиган, ҳимоя даражасига, сирияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади. Бунда ишончнома бўйича ишончли шахсга, бошқа шахсга бериш шартномаси бўйича сотиб олувчига ва ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага олувчига, текин фойдаланиш шартномаси бўйича ссуда олувчига, гаров шартномаси бўйича пул берувчига, лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчига берилиши керак бўлган биринчи нусха гербли махсус бланкада расмийлаштирилади.

Саволларга Қарши шаҳар 2-сон ДНИ нотариуси М.Умбаров жавоб берди.


Рўйҳатга қайтиш