Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Шаҳрисабзда ҳуқуқий танловлар ўтказилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан имзоланган “Ёшлар ва қонун” республика танловини ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарорга асосан Шаҳрисабз шаҳрида 22 та мактаб ўқувчиларидан иборат жамоалар ўртасида танловнинг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Танлов жараёнида Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими ва бошқа қўшма қарор иштирокчилари томонидан мусобақа шартлари бўйича жамоаларнинг чиқишлари баҳолаб борилди.

Танловнинг ўтказилишидан асосий мақсад ёшларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, шунингдек ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитети шакллантириб боришдир.

Бундай мусобақаларнинг ташкил этилиши ёшларда қонун бузилиши ва коррупция ҳолатларига муросасизлик ҳиссини ўйғотиш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишиб бориш, бугунги кунда давлатимиз ва дунёда юз бераётган воқеъликларга ўз муносабатларини билдира олиш қобилиятларини шакллантириш, ёшларни ўзига бўлган ишончини оширишда муҳим ўрин тутади.