Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Ҳуқуқий билимлар танлови


Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш ҳамда талабаларнинг Ўзбекистоннинг энг янги тарихи даврида сиёсат ва ҳуқуқ соҳаларидаги ўзгаришлар ва эришилган ютуқлар бўйича тарих, сиёсий-ҳуқуқий билимлари даражасини аниқлаш мақсадида олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи талабалар ўртасида “Тафаккур синовлари” республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловда вилоят адлия бошқармаси, республика маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ходимлари томонидан талабаларнинг давлатимизнинг тарихи, бугуни ва келажаги ҳақидаги билим ва тасаввурлари баҳолаб борилди.

Жамоалар томонидан сўнгги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ ва ижтимоий-сиёсий тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб беришлари ҳамда “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”ни кейинги йилдаги лойиҳасига киритиш юзасидан талаба-ёшлар томонидан ишлаб чиқилган таклифларни саҳна кўринишлари ҳамда кўргазмали тарзда қилинган тақдимоти ҳамда саволларга берилган тезкор жавобларининг аниқ ва тўғрилиги юзасидан ҳакамлар томонидан алоҳида баҳо берилди.

Қизғин тортишув ва баҳс-мунозаралардан сўнг Қарши Давлат университетининг “Адолат” жамоаси танлов ғолиби деб топилди.