Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Ҳамма фуқаролар йиғини раиси сайловига!


Республикамиз бўйлаб фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови қизғин равишда ўтказилмоқда.

Сайловчилар оқимининг кўплиги фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқларидан бири ҳисобланган сайловларда иштирок этишга бўлган муносабатининг ўзгарганлиги, уларнинг давлат ва жамият бошқарувида бевосита иштирок этишда масъулият билан ёндошиши, мамлакат келажагига бефарқ эмаслигидан далолатдир.

Сайлов жараёнларига тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказилишида туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳам фаол иштирок этиб, бу муҳим сиёсий жараён қонунда белгиланган талабларга риоя этган ҳолда шаффоф ва очиқлик тамойиллари асосида юксак савияда ўтказилишини таъминламоқда.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан, сайлов қонунчилиги бўйича фуқароларни қизиқтирган ҳар қандай ҳуқуқий масалалар бўйича тезкорлик билан маслаҳат бериш мақсадида “Сайлов ҳуқуқшуноси” номли акциялар ташкил этилиши ҳамда фуқароларни ўз сиёсий ҳуқуқларидан тўлақонли равишда фойдаланишлари юзасидан олиб борилган тарғиботлар натижасида бу жараён барча сайлов принципларига таянган ҳолда ҳаққоний ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 2 май куни туман (шаҳар) адлия бўлимлари иштирокида Деҳқонобод туманида “Чуччиқудуқ” МФЙ, Косон туманида “Эсабой” МФЙ, Яккабоғ туманида “Нурли йул” ва “Пахтаобод” МФЙ, Қарши туманида “Ертепа” МФЙ, Нишон туманида “Пахтакор” МФЙ, Қамаши туманида “Қўнғирот” МФЙ, Шаҳрисабз шахрида “Қушхона” МФЙ раислигига сайловлар ўтказилди.