Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Фуқаролар учун қулайликлар


Қашқадарё вилояти нотариуслари томонидан сайёр нотариал ҳаракатлар мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.

Шаҳрисабз шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Т.Исматов томонидан Шаҳрисабз туман “Кунчиқар” МФЙ Янги қишлоғида яшовчи фуқаро Фозилов Абдисаломнинг,  Шаҳрисабз шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Н.Исмаилова томонидан Шаҳрисабз шаҳар “Тўрон” МФЙ Янгиобод кўчаси 52-уйда яшовчи фуқаро Хидирова Тулганнинг, Яккабоғ туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси Ф.Каримов томонидан Яккабоғ тумани Гулистон маҳалласида яшовчи фуқаро Бердиева Кимиянинг, Қарши шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Р.Ўнгбаева томонидан Қарши шаҳар Наво кўчаси 9-уйда яшовчи фуқаро Хўжанова Тожининг иштирокидаги нотариал ҳаракатлар сайёр тартибда расмийлаштирилди.

Худди шунингдек, Шаҳрисабз туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси М.Паттаева томонидан Шаҳрисабз туман Авазмалик қишлоғида яшовчи фуқаро Маманова Ўғилнинг, Қарши шаҳар 2-сонли давлат нотариал идораси нотариуси Г.Қурбонова томонидан Қарши шаҳар Газкимё кўчаси 30-уйда яшовчи фуқаро Скорая Оксананинг, Қарши шаҳар 6-сон давлат нотариал идораси нотариуси З.Аллаярова томонидан Қарши тумани Ертепа ҚФЙ биносида 60 нафар фуқароларнинг, Нишон туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси А.Зарипов томонидан Чироқчи туман Лангар қишлоғида яшовчи фуқаро Ярматов Аллаёрнинг, Шаҳрисабз туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси М.Паттаева томонидан Шаҳрисабз шаҳар Қушчашма кўчаси 54-уйда яшовчи фуқаро Норова Шаҳнозанинг ҳамда Шаҳрисабз тумани Мўминобод қишлоғида яшовчи фуқаро Очилова Турсунойнинг, Косон туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси Н.Розиқов томонидан Косон туман Арабхона МФЙда яшовчи Джуракулова Азизаларнинг иштирокидаги нотариал ҳаракатлар фуқароларнинг аризаларига кўра нотариал идора биносидан ташқарида расмийлаштирилди.